Бу йилги конференцияда соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва инновациялар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда, – дейилади Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотида.
Жорий йил бошида Жаҳон Фанлар академияси академиги этиб сайланган Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Шаҳло Турдиқуловага мазкур конференцияда расмий диплом тантанали равишда топширилди.
Маълумот учун: TWAS – 1983 йили ташкил этилган нуфузли халқаро академия бўлиб, дунё бўйлаб энг йирик ва таниқли олимларни бирлаштиради. Академияда 100 дан ортиқ мамлакатдан 1 400 дан зиёд етакчи олимлар бўлиб, таркибида Нобель мукофоти соҳиблари ҳамда турли соҳаларда улкан ютуқларга эришган етакчи олимлар фаолият юритади.








