Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур Раупов, туман ҳокимлигининг мутасаддилари ҳамда жамоат аҳли иштирок этди.
Тадбирда Муфтий ҳазратлари Нуриддин домла Ҳолиқназаров Аллоҳга ҳамд айтиб, янги масжид билан йиғилганларни муборакбод этди.
Пешин намози вақтида масжидда илк жамоат намози ўқилди. Нозу-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига йиғилганлар юртимизда яратилаётган шарт-шароитлар, диний ва дунёвий томонлама амалга оширилаётган хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб, эзгу ниятлар билдирдилар.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати