Ўрта Чирчиқ туманида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

    Таълим 16 ноябр 2020 5419

    Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман халқ таълими тасарруфидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби информатика ва ахборот технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби деб белгиланди.

    Ушбу мактабга “COSCOM” МЧЖ ва Хитой Республикасининг Ўзбекистондаги “ZTE” компанияси билан ҳамкорликда жаҳон стандартларига жавоб берадиган турникет ўрнатилган бўлиб, унда шахсни идентификация қилиш, ўқувчилар давоматини аниқлаш, тана ҳароратини ўлчаш ва карантин талабларини эслатиб турувчи функцияси мавжуд.

    Ундан ташқари фаоллар зали, 4 та компютер хонаси, электрон кутубхонани капитал таъмирдан чиқариб, 2 та проектор, штатив экран, 47 та замонавий компютер қурилмалари, 1 электрон доска, кўргазмали стендлар ва мебел жиҳозлари билан таъминланди.

    Шу билан бирга мазкур мактаб Ахборот ва коммуникацион технологияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан 42 дона замонавий компютер қурилмалари, 1 та электрон доска, 2 та проектор ва мебел жиҳозлари билан таъминланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates