ЎРВИда  болани уй шароитида қандай даволаш керак?

    Кузнинг салқин кунлари бошланди. Ёғингарчилик мавсуми яқин. Бу — ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалади.

    Аммо ЎРВИга чалинган бемор фарзандларни уй шароитида даволашда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчаликбилан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

    Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Абдуманноп Абдуқаюмовбундай паллада ота-оналар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақидаги хулосаларини маълум қилди.

    — Иситмаси юқори боланинг томоғини ёд ёки зелёнка билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракат, — дейди мутахассис. — Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусданяллиғланган ва шишган бўлади.

    Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингитюзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор.

    Тана ҳарорати 38,5 даражадан кўтарилганда, паратсетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Аммо баъзиота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган таниши, қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаинқўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади.

    Бу мутлақо мумкин эмас. Анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.

    Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар борхоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янадакучайтириши эҳтимоли мавжуд.

    Тана ҳарорати кўтарилган болани қалин кийинтириш, кўрпа-адёллар ўраб-чирмаб ташлаш ҳам нотўғри. Негаки, бу хатти-ҳаракат организмнинг иситмадан халос бўлишига тўсқинлик қилади.

    Шамоллаш чоғида боланинг иштаҳаси пасайиши мумкин. Бу — организмнинг табиий реакцияси. Аммо баъзиота-оналар шундай пайтда фарзандини кўп миқдорда овқат ейиш ёки ичимлик ичишга мажбурлайди. Ушбу ҳолаткичкинтойнинг ўзини ёмон ҳис қилиши ёхуд ҳазм қилиш жараёни бузилишига олиб келиши мумкин.

    ЎРВИ ёки грипп ташхиси қўйилган болани ҳаво айланмайдиган ва нам хонада сақлаш ҳам ярамайди. Бундайшароитда вируслар кўпайиши осонлашади ва беморнинг нафас олиши қийинлашади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates