Ошхона ходимлари томонидан икки ойда 70 миллион сўмга яқин маблағ талон-тарож қилинган

    Хавфсизлик 1 декабр 2022 1853

    Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси “Зарафшон” ҳудудий бошқармасининг тегишли хатига кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

    Зарафшон овқатланиш комбинатининг “Ауминзо-Амантой” ошхонаси, 5-сонли Гидрометаллургия заводи ошхонаси катта кассири Д.В.Заршикова ва “Ауминзо-Амантой” ётоқхона ошхонаси мудираси вазифасини бажарувчи Л.Я.Кожамбердиевалар томонидан 2022 йилнинг феврал-март ойида кунлик савдодан тушган жами 68 миллион 451 минг сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда банкка топширилмасдан ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Д.В.Заршикова ва Л.Я.Кожамбердиеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.

    Элёр Якубов,

    Навоий вилояти ИИБ НКМК ИИБ ЖҚБ тезкор вакил, майор

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates