Осиё чемпионатининг энг кучли терма жамоаси кутиб олинди

    Спорт 14 ноябр 2022 3088

    30 октябрь - 12 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.

    Унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда эса эркаклар ва аёллар терма жамоамиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. Бугун тунда мана шундай юксак натижа қайд этган жамоамиз ватанимзига қайтиб келди.

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар боксчиларимизни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов кутиб олишди.

    Мутасаддилар боксчиларимизни қўлга киритган муваффақиятлари билан қутлашар экан, келаси йил пойтахтимизда ўтадиган жаҳон чемпионати, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилашди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates