Учрашувда томонлар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 100 та мактабгача таълим муассасасини қуриш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилдилар. Хусусан, лойиҳани амалга оширишнинг мақбул механизмлари ҳамда молиялаштириш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шу билан бирга, хорижий томон Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар лойиҳани амалга оширишга самарали тайёргарлик кўриш учун мақбул ечимларни излашга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.