Ота-она вояга етмаган қизини калтаклаган: ҳодиса бўйича расмий муносабат билдирилди

    Қизнинг отаси руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган.

    Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ота-онаси томонидан калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.

    Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қорабайир” маҳалласида яшовчи 2009 й.т. Х.Г. онаси 1982 й.т. М.М. ҳамда отаси 1978 й.т. Т.Р. томонидан калтакланган.

    Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган.

    Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган.

    Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жарохатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates