Жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали талабалари томонидан Ўзэкспомарказ миллий кўргазмалар мажмуасида имтиҳон топшираётган абитуриентлар ота-оналарининг кайфиятини кўтариш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Шу билан бирга, ота-оналарнинг имтиҳон жараёни ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Викторина ўйинлари ташкил этилиб, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.











