Оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Ижтимоий ҳаёт 29 июл 2021 3918

    Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди Тўлқин Джалиловни фарзандларига нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

    Нодира Файзиева ва Тўлқин Джалиловлар (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2004 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.

    Уларнинг биргаликда турмушларидан икки нафар фарзандлари бор.

    Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2016 йилдан буён бирга яшамайди ва умумий рўзғор юритмайди.

    Суднинг буйруғи билан Тўлқиндан Нодиранинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

    Оталик вазифасини унутган Тўлқиннинг алимент тўловидан қарзи 28 021 013 сўмни ташкил қилган.

    Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан Тўлқинга нисбатан фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Суд даъвогарнинг даъво талабини муҳокама қилиб, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар 5 йилдан ортиқ вақт давомида бирга яшамаганликларини, Тўлқин шу ўтган вақт оралиғида фарзандларидан хабар олмаганлигини, оталик бурчларини узлуксиз равишда бажармаганлигини, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаганлигини, уларга моддий таъминот учун алимент тўламаганлигини, алимент тўламаганлиги сабабли жиноий жавобгарликга тортилган бўлсада, шунда ҳам алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлигини инобатга олиб, Нодиранинг даъво талабини қаноатлантириб, Тўлқинни фарзандларига нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишни лозим деб топди.

    Ғайрат Усанов, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди судьяси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates