ОТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

    Инвестициялар 1 сентябр 2021 900

    Жорий йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари Кенгашининг Йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Ашок Лаваса билан учрашди.

    Ушбу ташриф ОТБ раҳбариятининг пандемия бошланганидан буён биринчи хорижий сафаридир.

    Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    ОТБ раҳбарияти Ўзбекистонда хусусий секторнинг турли соҳаларда ривожланишини кенгайтириш учун ҳозирда кенг имкониятлар мавжудлиги ҳақида сўз юритди. Шу муносабат билан бозор воситалари, жумладан, «яшил» ва инфратузилма облигациялари, ОТБ инвесторлари фойдасини кўзлаётган кафолатлар, шунингдек, миллий валютада молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланиш орқали базавий ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилишда хусусий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишни тубдан кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, энергетика, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    ДХШ механизмлари асосида паст волтли электр тармоқларини модернизация қилиш ва улардан фойдаланиш ташаббусини биргаликда илгари суриш бўйича келишувга эришилди. ОТБ раҳбарияти тендер ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро маслаҳатчиларни жалб этишни молиялаштириш учун грант маблағларини ажратиш, шунингдек, электр энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга доир техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг мавжуд ва янги йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик учун кейинги қадамларни белгилаб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates