баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 миллион доллар ажратади

    Молия 9 октябр 2021 128

    Кредит маблағлари мамлакатда молиявий бозорлар учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган давлат сиёсати, қонунчилик ҳамда институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

    Осиё тараққиёт банки 7 октябрь куни Ўзбекистонда рақобатбардош молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 миллион долларлик кредитни маъқуллади.

    Мазкур кредит маблағлари мамлакатда молиявий бозорлар учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган давлат сиёсати, қонунчилик ҳамда институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

    «Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнларини жадаллаштирар экан, мустаҳкам ва рақобатбардош ички молиявий бозорлар хусусий инвестицияларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. ОТБ Ўзбекистондаги молиявий бозорларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишнинг асосий омили ва мамлакатда янги иш ўринларининг муҳим манбаи ҳисобланган хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга ёрдам беради», - дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

    ОТБнинг Молиявий бозорларни ривожлантириш дастури Ўзбекистон молия бозорини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. У ликвидлиги юқори давлат облигациялари бозорини рағбатлантиришга ва инвесторлар базасини диверсификациялашга интилади. Шунингдек, дастур бозорнинг муҳим инфратузилмасини, жумладан, назорат тизимларини ривожлантиришга ва биржа савдоларига қўйиладиган фондлар каби муқобил молиявий воситалар таклифини кучайтиришга ёрдам беради.

     

    Дастур Ўзбекистон молия тизимида асосан банклар фаолиятига асосланган молиявий воситачилик тизимидан воз кечиб, «тизимли камчиликларни камайтиришга ёрдам бериши» айтилмоқда.

    «Бу корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига туртки бўлади, суғурта компаниялари каби институционал инвесторларнинг талабини оширади, мавжуд молиявий воситаларни диверсификация қилади ва инвесторлар базасини кенгайтиради», - дейди ОТБ молиявий секторининг бош мутахассиси Сайид Али-Мумтоз Х.Шоҳ.

    ОТБ жамоатчилик менежменти бош иқтисодчиси Чигдем Акиннинг сўзларига кўра, мазкур дастур инвесторларга муқобил инвестиция имкониятларини кенгайтириш ва маблағларни «тежамкор жалб қилиш»га хизмат қилади.

    Шунингдек, ОТБ дастур доирасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 500 минг долларлик техник ёрдам гранти ажратиши кўзда тутилган.

    No date selected
    December 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates