Ўтган икки ойда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Октябрь ойининг дастлабки кунларида Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Октябрь ойининг дастлабки кунларида ватанга қайтарилган болаларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россия Федерациясидан олиб келинди.

    Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни жойлаштириш ва уларни оилаларига ёки яқин қариндошларига қайтариш бўйича тезкор чоралар кўрилди.

    Хусусан 2 нафари ота-онасига, 1 нафари холасининг васийлигига топшириш бўйича расмийлаштирилди, 1 нафар бола бўйича вазият баҳоланмоқда ва онаси Россия Федерациясидан қайтгунигача вақтинчалик васийликни расмийлаштириш учун яқин қариндошлари аниқланмоқда.

    Ўтган давр мобайнида жами 89 нафар Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаролари қайтарилди.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates