Ўтган уч ойда неча нафар инсоннинг “озодлиги чеклангани” очиқланди

    Озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

    Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида юртимизда жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.

    Мутахассис озодликни чеклаш жазосининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, озодликни чеклаш — суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

    У жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган, маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.

    Маълумот учун 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида суд томонидан белгиланади.

    Суд озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек, унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

    Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклаш) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашлар) юклаши мумкин:

    - муайян жойларга бормаслик;

    - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

    - муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

    - муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

    - транспорт воситасини бошқармаслик;

    - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

    - муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

    - алоқа воситалари, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик;

    - алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

    Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

    Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо унинг умумий жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

    Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашлар) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

    Озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates