Oxfam: 2015 йилдан бери дунёдаги энг бой одамларнинг бойлиги 33,9 триллион долларга ошган

    Oxfam ташкилотининг Севилядаги тараққиётни молиялаштириш бўйича БМТ конференцияси олдидан эълон қилинган янги ҳисоботида айтилишича, дунёнинг энг бадавлат одамларнинг бойлиги 2015 йилдан буён реал кўринишда 33,9 триллион долларга ошди.

    “Хусусий бойликнинг астрономик ўсиши” гуманитар ёрдамнинг рекорд даражада қисқариши билан бирга келади: G7 мамлакатлари уни 2026 йилда 2024 йилга нисбатан 28 фоизга қисқартиради – 1960 йилдан бери энг кескин пасайиш.

    2015 йилдан буён уч минг миллиардернинг бойлиги 6,5 триллион долларга ошиб, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 14,6 фоизини ташкил қилди. Шу билан бирга, 1995 йилдан 2023 йилгача хусусий капитал 342 триллион долларга ўсди – бу давлат активларидан саккиз баравар кўп (44 триллион доллар).

    Айни пайтда, энг камбағал мамлакатларнинг 60 фоизи қарз инқирози ёқасида, соғлиқни сақлаш ва таълимдан кўра қарзга хизмат кўрсатишга кўпроқ маблағ сарфламоқда. Кам даромадли мамлакатлар қарзининг ярмидан кўпроғига тўғри келадиган хусусий кредиторлар реструктуризациядан бош тортиш ва қаттиқ шартлар қўйиш орқали вазиятни ёмонлаштирмоқда, деб хабар беради kommersant.ru.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates