Охирги 4 йилда Ўзбекистон армияси қурол-аслаҳаларининг 41 фоизи янгиланди

    Ҳарбий 15 январ 2021 3890

    Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбоев маълум қилди:

    «Сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги тизимини техника ва қуроллар билан таъминлаш ишлари махсус йўл харитасига биноан олиб борилмоқда. Янги техникаларни олиш билан бирга, мавжудларини модернизация қиляпмиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий алоқа воситаларидан фойдаланяпмиз.

    Маҳаллий ишлаб чиқариш корхона ва заводларимизда янги асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар бўйича мутахассислар учун ўқув-амалиётлари ташкил этяпмиз. Масалан, яқинда коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида мобил тиббиёт лабораториялари ва марказларини ишлаб чиқдик».

    «Global Firepower» халқаро таҳлил компанияси томонидан тузилган энг кучли армияга эга давлатлар рейтингида Ўзбекистон дунёда 52-ўринда, Марказий Осиёда 1-ўринда бормоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates