Мазкур семинарда Хитой, Руминия, Малайзия, Россия юридик соҳалари вакиллари қаторида Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров бошчилигидаги делегация ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этди.
Маълумки, кейинги вақтда ўзбекистонлик нотариусларнинг хорижда малакаларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Нотариал палатаси ва Шанхай сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети раҳбари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистонлик ва Хитойлик нотариусларнинг келгусида ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ташриф самимий ва ўзаро манфаатли учрашувларга бой ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон нотариуслари делегацияси билан “Duan&Duan” ҳамда “City development” Хитой юридик фирмалари вакиллари учрашув ўтказди.
Учрашувда иккала томон юридик соҳасида эришилган муваффақиятлар ҳақида фикр юритдилар. Ўзбекистон нотариуслари делегацияси раҳбари Д.Ашуров иштирокчиларга Ўзбекистон нотариати соҳасида жорий этилган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.