Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Қашқадарё вилоятида 311,5 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни сотувга қўйган дорихона аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими, ДХХ ва вилоят божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркор Ж.А. тегишли тартибда лицензия олмасдан Қарши шаҳри А.Орипов кўчасида ўзбошимчалик билан дорихона ташкил қилиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 269 турдаги 311,5 млн сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates