“Туркия Президенти Эрдоғаннинг Исроилга бостириб кириш таҳдиди ва унинг хавфли риторикасидан келиб чиққан ҳолда, Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац дипломатларга зудлик билан НАТОнинг барча аъзолари билан боғланишга кўрсатма бериб, Туркияни муҳокамага қўйиб, уни минтақавий иттифоқдан чиқариб ташлашни талаб қилди”, дея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотидан иқтибос келтиради The Jerusalem Post газетаси.
28 июль куни Эрдўғон Туркия бир пайтлар Тоғли Қорабоғ ва Ливияга киргани каби “Исроилга ҳам кириши” мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, турклар “бундай қадамлар ташлаш учун фақат кучли бўлишлари керак”. Бунга жавобан Кац Туркия раҳбарига Ироқнинг ағдарилиб, қатл этилган собиқ етакчиси Саддам Ҳусайн тақдирини такрорлаши мумкинлиги билан таҳдид қилди.
Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2023 йил октябрь ойида бошланган Фаластин-Исроил можароси авж олганидан кейин кескин ёмонлашди. Томонлар бир-бирга қарши бир неча бор кескин баёнотлар ва айбловлар билан чиқишди. 2023 йил октябрь ойи охирида Исроил ТИВ “Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун” дипломатларни Анқарадан чақириб олганини эълон қилди. Туркия ҳам Тель-Авивдаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди, деб хабар беради tass.ru.