Ёш математиклар мусобақасида 30 та давлатдан 576 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар иқтидорли ёшлардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди.
Шунингдек, ихтиёрий равишда ота-онаси ва устозларининг ташаббуси билан иштирок этган ўқувчилар орасидан 10 нафари муваффақиятли иштирок этди ва тақдирланди.