Ўзбекистон – Хитой: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугуни ва истиқболлари

    Жорий йил 29 июлда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал трендлар ва минтақавий хусусиятлар: Ўзбекистон-Хитой назарияси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очди ва олиб борди.

    Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарлари биргаликда олиб бораётган истиқболли стратегик ҳамкорлик сиёсати туфайли кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги ва янада юқори босқичларга кўтарилди.

    Тадбирда Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти доимий қўмитаси раиси ўринбосари Цзян Цзяньго ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь кириш сўзи билан иштирок этди.

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишларида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бораётганига эътибор қаратилди. Мамлакатларимиз минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан бир-бирини қўллаб-қувватлаётгани алоҳида эътироф этилди.

    Тадбирда хитойлик меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлар, шунингдек, «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари тўғрисида атрофлича ахборот тақдим этилди.

    Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

    Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Академиялари, Тошкент Давлат юридик университети, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди. Тадбирда давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва нодавлат ташкилотлардан жами 40 дан ортиқ эксперт қатнашди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates