Бу ҳақда қўшни давлат ТИВ хабар берган.
Муттақий республикамизнинг янги тайинланган элчисини қутларкан, ҳар икки мамлакат пойтахтида элчихоналар фаол иш олиб бораётганини ўзаро муносабат тараққиётини белгиловчи ижобий кўрсаткичи сифатида баҳолади. Шунингдек, айни пайт йирик иқтисодий ташаббусларни амалга ошириш йўлида томонлар самарали қадам ташлаётганини таъкидлади.
Элчимиз О.Усмонов ўзаро муносабат қардошлик хусусиятига эгалигини қайд этиб, фаолияти давомида мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида бор кучини ишга солишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Афғонистоннинг юртимиздаги элчиси Абдул Ғаффор Теравий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширган эди.