баннер
26 мар 2025
23:12

    Афғонистон делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди

    Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Респуликаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

    Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлади.

    Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Респуликаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

    Учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан барча соҳаларда конструктив

    ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари таъкидланди.

    Охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда.

    Ўтган йили “Термиз халқаро савдо маркази” очилгани икки томонлама савдони ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

    Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech