Озарбайжон Арманистон ҳудудидан республика армиясининг позициялари ўққа тутилганини маълум қилди

    Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан республика армиясининг Нахичевандаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди.

    “15 август куни тахминан соат 18:10 да Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон армиясининг Нахичеван Мухтор Республикаси Ордубод вилоятининг Ганза аҳоли пункти йўналишида жойлашган позицияларига ўқ узди”, дейилади хабарда.

    Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари “қайд этилган йўналишда тегишли жавоб чораларини кўрди”, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates