Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари учун Қорабоғда сайлов комиссияларини тузди

    Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловлари муносабати билан Қорабоғда участка сайлов комиссияларини тузди.

    Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов журналистларга маълум қилди.

    “Навбатдан ташқари президентлик сайловлари муносабати билан озод қилинган ҳудудларда участка сайлов комиссиялари тузилди. Ушбу сайлов участкалари зарур жиҳозлар билан таъминланган. У ерда ишлар деярли якунига етди. У ерда амалга оширилган ишлар республиканинг бошқа вилоятларидаги сайлов участкалари учун намуна бўла олади”, деди у.

    Декабрь ойи бошида Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев 2024 йил 7 февралда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилган эди. Озарбайжон президенти етти йил муддатга сайланади. Мамлакатда охирги марта президентлик сайловлари 2018 йил баҳорида ўтказилган бўлса, кейинги сайловлар 2025 йилга белгиланган эди.

    Озарбайжон конституциясида президентлик сайловларида иштирок этиш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ, шунинг учун 20 йил давомида мамлакатни бошқариб келган Илҳом Алиев яна республика раҳбари лавозимига номзодини қўйиши мумкин. 2023 йилда Илҳом Алиев президентлигида Озарбайжон Қорабоғни қайтариб олиб, ҳудудий яхлитлигини тиклади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates