Озарбайжонда театрнинг янги мавсуми Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси асари билан очилади

    2022 йилнинг 9 май куни Озарбайжондаги машҳур Жаъфар Жабборли номидаги Озарбайжон давлат драма театрининг 140-мавсуми Ўзбекстон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Қўчқор Норқобилнинг "Беш бева ва бир бошлиқ" мусиқали комедияси билан очиладиган бўлди.

    Узоқ давом этган пандемиядан сўнг ушбу комедияга томошабинлар иштиёқ билан келиши, завқ олиши ва ҳордиқ чиқариши, асар озарларнинг ҳам севимли спектаклига айланиши мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда.

    Озарбайжон Республикаси маданият вазирлиги ва Озарбайжон давлат драма театри берган маълумотларга кўра, мазкур пьеса ҳар икки давлатнинг мустақиллик йиллари тарихида Озарбайжон саҳнасига олиб чиқилган илк ўзбек асаридир. Уни театрнинг бош режиссёри Сарвар Алиев саҳналаштирган. Шеърлар муаллифи – Расмия Собир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates