Ўзаро тажриба алмашиш – замон талаби

    Куни кеча мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этган Миср Араб Республикаси Парламенти сенатори, “Аш-Шуруқ” газетаси бош муҳаррири Эмад Элдин Ҳасан Аҳмад Муҳаммад “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририятида бўлди.

    Суҳбат чоғида икки мамлакат оммавий ахборот воситалари, жумладан, газеталарнинг бугунги фаолияти юзасидан фикр алмашилди.

    – Бугунги таҳликали давр, айрим мамлакатлар ўртасидаги сиёсий зиддиятлар, иқтисодий инқироз, қолаверса, коронавирус талафотлари ижтимоий-маънавий ҳаётимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бундай шароитда оммавий ахборот воситалари ўқувчилар учун қулай форматда ишлаш услубига ўтиши замон талабидир. Шу маънода, таҳририятингиз фаолияти эътирофга молик ва биз ўзаро илғор тажрибалар билан ўртоқлашиб туришимиз фойдадан холи бўлмайди, – деди Эмад Элдин Ҳасан Аҳмад Муҳаммад.

    Учрашувда мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда бўлиб ўтгани, Ўзбекистондаги самимий муҳит ўзаро муносабатларнинг бундан кейинги босқичларида муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates