Кеча ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларга "Malibu", "Tracker", "Onix", "Equinox", "Captiva 5T" автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади, деган хабар тарқалганди.
Хабарда Бу ҳақда Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига жавоб сифатида вазирлар ва масъулларга топшириқ берилган.
Автомобиллар "Муаллим эъзозда" акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилиши маълум қилинганди.
Бир неча соат ўтгач, UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этилгани хабари тарқалди.
Бугун эса «Ўзавтосаноат» АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканини маълум қилди.
«Ўзавтосаноат» АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).
Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Asia Allince Bank ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилгани маълум қилинади.
«Ўзавтосаноат» АЖ ижтимоий тармоқдаги гуруҳ админстраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.