Ўзбек – Ҳинд санъат усталари иштирокида онлайн маҳорат сабоқлари ҳафталиги

    Маданият 23 январ 2021 2990

    “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Тошкентдаги Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази билан ҳамкорликда Ўзбек-Ҳинд санъат усталари иштирокида онлайн маҳорат сабоқлари ҳафталиги ташкил этилмоқда.

    2021 йилнинг 23-29 январь кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган мазкур ҳафталик доирасида икки мамлакатнинг қўшиқчилик, рақс, мусиқа ва саҳна либослари бўйича мутахассислари томонидан ушбу йўналишларда таълим олаётган талабалар ва санъат ихлосмандлари учун онлайн маҳорат сабоқлари, соҳага оид тажриба алмашишлар ташкил этиш кўзда тутилган.

    Бугун, 23 январь Туркистон санъат саройида мазкур ҳафталикнинг очилиш маросими ташкил этилди. Унда Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” ДМ, Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази, санъат ва маданият йўналишидаги олий ўқув юртлари ҳамда ўзбек санъати вакиллари иштирок этишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates