Ўзбек қоракўл маҳсулотларига Россияда талаб ортяпти

    Бизнес 31 май 2022 1659

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти Россия Мўйначилик кенгаши президенти Сергей Столбов ҳамда «Мягкое золото» мўйна ва чарм ассоциацияси вакилларидан иборат Россия делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот аввалида россиялик меҳмонлар пойтахтимизда бўлиб ўтган «UzCharmExpo-2022» 12-халқаро кўргазма-ярмаркаси юқори савияда ва муваффақиятли ташкил этилганлиги, халқаро ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйишда самарали платформа вазифасини ўтаганлигини билан Уюшма раҳбариятини табриклади.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида мўйначилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Қайд этиш керакки, бугунги кунда Ўзбекистон қоракўл маҳсулотларини етиштиришда дунёда иккинчи ўринда туради. Сифат ва нархнинг уйғунлиги эса унинг жаҳон бозоридаги қийматини янада оширяпти. Россия мўйначилик кенгаши президенти Сергей Столбов бугунги кунда Россия бозорида ўзбек қоракўл маҳсулотларига талаб ортиб бораётганини таъкидлади. Шу боис айни йўналишдаги алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда савдо-сотиқ масалаларини соддалаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш юзасидан ўз ташаббусини билдирди.

    Шунингдек, учрашувда бугунги кунда мўйна ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг халқаро электрон базаси шакллантирилаётгани қайд этилди. Бу эса ўзбекистонлик тадбиркорлар учун ҳам кенг имкониятларни очиши маълум қилинди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган «UzCharmExpo-2022» 12-халқаро кўргазма-ярмаркаси доирасида россиялик тадбиркорлар қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кўплаб маҳаллий тадбиркорларимиз билан музокаралар ўтказиб, манфаатли келишувларга эришди.

    Мулоқот чоғида «Мягкое золото» мўйна ва чарм ассоциацияси вакиллари билан Россиянинг Пятигорск шаҳрида бўлиб ўтадиган «Мягкое золото» халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шуни ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш мумкинки, Пятигорск Россиянинг мўйначилик саноати пойтахти саналади. Бу кўргазмада иштирок этиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизга янги бозорларга чиқиш учун кенг имкониятларни очади.

    Мулоқот якунида «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда «Мягкое золото» мўйна ва чарм ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates