Хусусан, Анқара шаҳридаги Анқара тараққиёт агентлиги раҳбарияти билан турли йўналишларда ҳамкорлик масалалри муҳокама қилинди. Агентлик томонидан стартап экотизимини ривожлантириш механизми ва бу борада қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Республикамизда ташкил қилинган инновацион ҳудудлардаги стартапларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириладиган ишларда тажриба алмашиш ва Туркия илғор тажрибасини таништириш таклиф қилинди.
Шунингдек, қўшма стартап лойиҳаларини амалга оширишда ўзбек ва турк стартаплари ўртасида кўприк вазифасини амалга оширишда ёрдам бериш таклифи билдирилди.
2009 йилда ташкил этилган Анқара тараққиёт агентлиги Анқаранинг барқарор ривожланиши учун новаторлик фаолиятини юритади. Анқара тараққиёт агентлиги марказлашган минтақавий режаларни тайёрлайди ва ушбу режаларда белгиланган асосий мақсадлар ва устуворликларга мўлжалланган лойиҳаларга молиявий ва техник ёрдам кўрсатади.