баннер
28 мар 2025
23:06

    Ўзбекча Википедия Марказий Осиёда биринчиликка чиқди

    Рақамлаштириш 17 апрел 2023 2465

    Ўзбек тилидаги мақолалар сони 233 мингдан ошиб, бутунжаҳон Википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди.

    Жорий йилнинг 14–20 апрель кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзбек тилининг жаҳон интернет тармоғидаги нуфузини оширишга қаратилган «ВикиОромгоҳ» лойиҳаси старт берилди.

    Лойиҳа давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилмоқда. Оромгоҳга қадар Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 224 317 тани ташкил этган бўлса, айни дамда 233 мингга етди деб хабар беради Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати.

    Дастлабки уч кунда ўсишлар сони қарийб 10 минг мақолага етиб, жаҳон Википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда биринчиликка чиқди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech