«Ўзбекгидроэнерго» АЖ тендер эълон қилди

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ умумий қуввати 46,6 мвт бўлган 5 та янги ГЭС қуриш бўйича малака сўрови (request for qualification) тендерни эълон қилади.

    Ўзбекистон Республикасида электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш учун тежамкор ва экологик тоза ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича кенг кўламли стратегияни амалга оширмоқда.

    Шу мақсадда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти давлат-хусусий шериклик асосида «Дукентсой ГЭС», «Қамчиқ ГЭСлар каскади (Қамчиқ 2-3)”, «Қизилдарё ва Сувлисой ГЭС», «Қуйи Кўксув ГЭС» гидроэлектрстанцияларини 4 та алоҳида лот шаклида амалга ошириш бўйича малака сўрови тендерини эълон қилди.

    Қуйида ҳар бир лойиҳа бўйича тўлиқ маълумот ҳавола этилади:

    1. «Тошкент вилоятида Дукентсой ГЭС қурилиши» лойиҳаси
    2. «Наманган вилоятида Қамчиқ 2-3 ГЭС қурилиши» лойиҳаси
    3. «Қашқадарё вилоятида Қизилдарё-Сувлисой ГЭС қурилиши» лойиҳаси
    4. «Тошкент вилоятида Қуйи Кўксув ГЭС қурилиши» лойиҳаси

    Маълумот учун: ариза берувчи(лар) ушбу РФҚ тендери бўйича саволлар беришлари ва тушунтиришлар талаб қилишлари мумкин. Тендер иштирокчилари РФҚ ҳужжатига ва тендерга оид қўшимча маълумотлар ёки тушунтиришларни ёзма равишда қуйида кўрсатилган барча электрон почта манзилларига юборилиши керак:

    SOQ (Submission of Qualification)да иштирок этиш учун ариза қуйидаги манзилга юборилиши керак:

    Эмаил: devonxona@uzgidro.uz

    eXat: uzgidro@exat.uz

    Телефон: +99878 150-50-15

    Манзил : 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 22-уй

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates