Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган.
Географик координаталари — 40,55° шимолий кенглик ва 72,26° шарқий узунлик. Зилзиланинг магнитудаси 4,2 ни ташкил этди, у 15 км чуқурликда содир бўлган.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 268 км жануби-шарқда жойлашган.
Зилзиланинг сезилиш даражалари қуйидагича кузатилган:
- Эпицентрда (Марҳамат тумани) — 4 балл
- Андижон вилояти — 3 балл, 29 км масофада
- Фарғона вилояти — 2–3 балл, 45 км масофада
- Наманган вилояти — 2 балл, 72 км масофада









