Ўзбекистон – ЕОТБ: яқинлашиш сари яна бир қадам

    Инвестициялар 24 июн 2021 359

    Москва шаҳрида бўлиб туриши вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Н.Подгузов билан учрашув ўтказди.

    Учрашув чоғида Банк ресурсларини Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни кучайтиришга жалб этиш мақсадида у билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид жорий масалалар ва истиқболлар муҳокама қилинди.

    Томонлар Банк тарафидан молиялаштириш учун энг истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганишга ва тегишли тайёргарлик ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олдилар. Шунингдек, гидроэнергетика, инфратузилмавий қурилиш ва транспорт соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик йирик лойиҳаларни амалга оширишда ЕОТБ иштирокининг истиқболлари муҳокама қилинди.

    Бу йўналишларда амалий ишларни ташкил этиш учун томонлар жорий йил охиригача Ўзбекистонда ЕОТБ ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқадилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates