Ўзбекистон – Германия: Дўстлик алоқаларининг янги босқичи

    Халқаро ҳамкорлик 15 сентябр 2021 1517

    15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Германия Федератив Республикаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон ва Германия ўртасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлашда, конструктив ташқи сиёсатни олиб боришда албатта парламент дипломатиясининг ўзига хос ўрни бор.

    Мамлакатимиз парламентининг бу соҳадаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилди. Олий даражада бўлиб ўтган учрашувлар мамлакатларимиз амалий ўзаро ҳамкорлиги учун катта салоҳиятга эга бўлган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳаларда, шунингдек, энергетика, фан-таълим, техника, транспорт, туризм, саноат, инновацион ахборот технологиялари ва бошқа бир қатор соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари юксалиб бориши натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти.

    Учрашувда қайд этилганидек, Германия Федератив Республикаси ташқи сиёсатда Ўзбекистон Республикаси учун ишончли ҳамкор ҳисобланади. 1992 йил 6 мартда икки мамлакат ўртасидаги элчихоналар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўтган вақт мобайнида давлатлар орасидаги ўзаро иқтисодий, маданий ва парламентлараро алоқалар янада ривожланиб келяпти.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб фуқаролар масалалари бўйича Ўзбекистон Германия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси, Германия Федерал ҳукуматининг мигрантлар ва миллий озчиликлар бўйича федерал вакили, Бундестаг депутати Берндт Фабрициус Германия Федератив Республикаси Бундестагининг ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган фаолияти, бу борадаги келгуси режалари ҳақида сўзлаб берди.

    Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева Қонунчилик палатаси фаолияти, ундаги сиёсий партиялар фракциялари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

    Мулоқотда ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг хорижий ҳамкор давлатлар билан ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, парламентимизда тузилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Германия Федератив Республикаси Бундестаги билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи юқорида қайд этилган жадал ислоҳотларнинг яна бир яққол ифодаси бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates