Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувини ямайкалик ҳакамлар бошқаради

    U-20 жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувига ҳакамлар тайинланди.

    Мазкур беллашувни ямайкалик Ошейн Энтони Нэйшн бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ажай Жоан Духан ва Жассет Керр-Уилсон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Мухаммад Буҳ ишлайди.

    ВАРда эса никараугалик Татьяна Ауксилиадора Гусман Альгера ҳамда француз Вилли Делайод иш юритади.

    "А" гуруҳидан ўрин олган мазкур ушрашув эртага – 23 май куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

    Эслатиб ўтамиз, Аргентинада старт олган U-20 жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида футболчиларимиз мезбон терма жамоаси билан куч синашди. Эътиборли жиҳати, катта умид билан қаралаётган ёшларимиз ушбу баҳсда жуда номдор, шу билан бирга, мезбон бўлишига қарамай Аргентина дарвозасини биринчи бўлиб ишғол қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Афсуски, мезбон жамоа дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима (пенальти) ВАРдан кейин бекор қилинди. Аргентиналик футболчилар ўйин давомида камбэк кўрсатиб, якунда 2:1 ҳисобига эришди ва гуруҳ пешқадамига айланди.