17–21 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган ушбу кўргазмада ҳарбий саноат корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий техникалар, жумладан, дронлар ва электрон уруш тизимлари, шунингдек, икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон учун ажратилган повилонлардан «Арслон» 8х8 ва 6х6 зирҳли транспорт воситалари, шунингдек, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси ҳам ўрин олди.
Беш кунлик тадбир доирасида илғор ҳарбий технологиялар, стратегик шериклик, саноат инновацияларини намойиши, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект ва хавфсизликнинг келажагини белгилайдиган йирик шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.