Ҳайвонларни ташиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
- эмлаш ҳақида маълумот бўлган ветеринария паспорти;
- ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисидаги гувоҳнома;
- ҳайвонни экспорт қилиш учун рухсатнома (агар керак бўлса).
Ҳайвонларни махсус кенг, яхши вентиляцияси бўлган хавфсиз ёпиқ қафасларда ташиш керак. Уй ҳайвонлари бўлган йўловчиларга аэропортга эрта келиш тавсия этилади, чунки рўйхатдан ўтиш жараёни бироз кўпроқ вақт олиши мумкин. Бундан ташқари, йўловчилар ҳар бир хавфсизлик текширувида қафасни очишлари керак бўлади.
Шу билан бирга, ҳайвонни ва қафасни текшириш учун, айниқса, агар у мушук бўлса, йўловчидан алоҳида хонага бориши сўралади, у ерда мушук эгаси ҳайвонга озор бермасдан қафасдан олиши ва қафасни текширишни амалга ошириш учун аэропорт ходимига топшириши мумкин.
Уй ҳайвони билан қулай ва хавфсиз парвоз қилиш учун қуйидагилар тавсия қилинади:
- уй ҳайвонингиз қафасга ўрганганлигига ишонч ҳосил қилинг;
- парвоздан олдин уй ҳайвонингизни овқатлантирманг;
- парвоз кечикиши ҳолатлари учун сув ва оз миқдорда овқат тайёрлаб қўйинг;
- ветеринар билан келишилган ҳолда, ҳайвонга тинчлантирувчи воситаларни бериш мумкин.
Кўпгина авиакомпаниялар кичик ҳайвонларнинг вазни контейнер билан бирга 8 кг дан ошмаса, уларни самолёт бортида ташиш имкониятини беради. Каттароқ ҳайвонлар багаж бўлимида ташилади.
Ҳайвонларни ташиш рухсат этилган багаж миқдорига киритилмайди ва алоҳида тариф бўйича ҳақ тўланади.
Кўзи ожиз ва кар йўловчилар учун ҳамроҳлик қилувчи итлар, агар ҳайвоннинг камари бўлса, бошқа йўловчиларга хавф туғдирмаслиги таъминланган ва йўловчи соғлиғи тўғрисида тегишли маълумотнома тақдим этган бўлса, унинг вазнидан қатъий назар ва ортиқча юк учун тўловларисиз самолёт салонида олиб ўтилиши мумкин.