Ўзбекистон болалари расмлари Токиодаги кўргазмада намойиш этиляпти

    Маданият 31 январ 2023 1922

    Токиодаги Миллий санъат саройида ўтказилаётган «Санъат - чегара ошиб» номли расмлар кўргазмаси доирасида Ўзбекистон болалари расмлари намойиши ташкил этилди.

    Кўргазмада 22 та мамлакатдан юборилган 490 та санъат асари намойиш этиляпти. Ўзбекистон бурчагидан Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ўқувчилари томонидан чизилган 60 га яқин расмлар ўрин олди. Расмларда болажонларимиз она заминимизнинг гўзал табиатини, маданий меросини, миллий либосларини, шунингдек, мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини тасвирлаган.

    Расмлар кўргазмасининг очилиш маросимида элчихона вакиллари иштирок этиб, ташкилотчиларга кўп йиллардан буён Япониянинг марказий санъат саройларидан бирида Ўзбекистон болаларининг расмларини намойиш этиш орқали мамлакатимизнинг маданияти ва урф-одатларини япон ҳамжамиятига кенг намойиш этиш имконияти яратиб берилаётгани учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Кўргазма ташкилотчиси — таниқли япон рассоми Тохун Кобаяши Ўзбекистон болаларининг ижодий машқларини эътироф этди. «Токионинг марказида жойлашган Миллий санъат саройида «Санъат - чегара ошиб» номли расмлар кўргазмаси 26 январдан ўз ишини бошлаган. Ушбу йирик кўргазмада Ўзбекистондан энг кўп расмлар намойиш этиляпти, — деди у. – Кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари ўзбекистонлик болалар томонидан тақдим этилган расмлар юқори маҳорат билан чизилганини таъкидлаяпти. Ушбу расмлар орқали ўзбек халқининг бағрикенглиги ва юртингиз маданий мероси нақадар бой эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

    Бу галги тадбирда расмлар билан бир қаторда, ўзбек миллий либослари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам намойиш этилаётгани ташриф буюрувчилар орасида юртингиз ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида Ўзбекистонга сафар қилиш истаги орттиришига имкон беради, деб ўйлайман».

    Кўргазма 6 февралга қадар ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates