Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилди

    Маданият 6 май 2021 4416

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорининг 10-бандига мувофиқ Тошкент шаҳар “Ёшлар ижод саройи” қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилади ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилади.

    Қуйидагилар Оркестрнинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

    – жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилиги соҳасидаги ютуқларни Ўзбекистонда ва хорижда тарғиб қилиш;

    – аҳолининг жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилигига бўлган маънавий эҳтиёжини концерт фаолияти ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали қондириб бориш;

    – ўз репертуарини жаҳон ва ўзбек бастакорлари томонидан яратилган мусиқий асарларнинг энг сара намуналари билан тўлдириш ва ижро орқали бойитиш;

    – жаҳон классик мусиқаси ва хор ижрочилиги соҳаси ижодкорларининг самарали ижод қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;

    – давлат ва ҳукумат даражасида ўтказиладиган тадбирлар, маросимлар ва қабулларда иштирок этиш.

    Оркестр Ёшлар симфоник оркестрининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

    Оркестрнинг директори ва бадиий раҳбари Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates