Сурхондарёда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланди

    Бугун Сурхон воҳасида юртимиз маънавий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга тадбир — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланди.

    Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» мажмуасида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, вилоят ижодкорлари, мутасаддилар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.

    Тадбирда вилоят раҳбари ардоқли шоирни Сурхондарё аҳли номидан самимий табриклаб, унинг асарларида юртимизнинг гўзаллиги, халқимиз руҳи ва миллий қадриятларимиз чуқур ифода этилганини таъкидлади. Шунингдек, шоир ижодида инсонпарварлик, Ватанга муҳаббат ва инсон шаънини улуғлаш ғоялари муҳим ўрин тутишини қайд этди.

    Тадбир давомида ёзувчи ва ижодкорлар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари шоир асарларидан намуналар ўқишди. Шу билан бирга, Усмон Азимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

    Айни пайтда вилоятнинг барча ҳудудларида атоқли ижодкоримиз, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан адабий-маънавий учрашувлар ва ижодий кечалар ўтказилмоқда.

    Маълумот учун: Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 1950 йил 13 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates