Ўзбекистон делегацияси Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида қатнашди

    Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва бошқа юқори мартабали мулозимларнинг видолашув маросимида иштирок этди.

    «Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов жаноблари билан биргаликда Эроннинг марҳум Президенти Иброҳим Раисий Жаноби Олийлари, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён жаноблари ва бошқа юқори мартабали мулозимлари билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Теҳронга бордик.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари номидан Эрон халқи билан бирдамлигимизни ва чуқур ҳамдардлигимизни изҳор қилдик», дейди Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates