Пашинян Арманистон Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини маълум қилди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян сешанба куни Москвадаги МДҲ саммитида Арманистон Озарбайжон билан тинчлик шартномасини шу ойда имзолашга тайёрлигини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда икки давлат ўртасидаги тинчликнинг мустаҳкам пойдеворига айланиши мумкин бўлган бир қатор фундаментал масалалар бўйича қарор қабул қилиш зарур. Гап бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш, бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволар йўқлигини тасдиқлаш ва келгусида бундай даъволарни қўймаслик мажбурияти, куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик тамойилига риоя қилиш, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва тинчлик шартномаси тарафлари ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажариш учун икки томонлама механизмларни яратиш ҳақида кетаётганини таъкидлади.

    “Бу масалаларнинг барчаси Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида тинчлик ва давлатлараро муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасида томонлар томонидан аллақачон келишилган ва биз ушбу ҳужжатни шу ойда имзолашга тайёрмиз ва бу бизнинг расмий позициямиз”, деди Пашинян.

    Унинг қўшимча қилишича, Арманистон ҳам, Озарбайжон ҳам сўнгги ойларда тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси камида 80 фоизга келишилган ва яқинда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари тинчлик шартномаси лойиҳаси бўйича келишувни якунлаш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олишган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates