Ўзбекистон элчиси АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашди

    Ўзбекистон элчиси Вашингтонда АҚШ Конгресси аъзолари билан икки томонлама муносабатлар масалаларини муҳокама қилди.

    Ўзбекистон-АҚШ парламентлараро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шунингдек, АҚШ Конгресси билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов америкалик қонун чиқарувчилар билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

    АҚШ Конгресси ташқи ишлар қўмитасида Осиё, Тинч океани ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмитанинг ҳамраиси, Огаё штатидан сайланган республикачи конгрессмен Стив Чабот билан учрашув чоғида у Ўзбекистон раҳбариятини «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси муваффақиятли ўтгани билан табриклади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Тошкент конференцияси минтақанинг улкан иқтисодий, транспорт ва гуманитар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади», - деди конгрессмен.

    Стив Чабот АҚШ Конгрессига 1995 йил январь ойида сайланган. У Ташқи ишлар, суд ва кичик бизнес қўмиталарининг аъзоси.

    АҚШ Конгрессига Нью-Жерси штатидан сайланган конгрессмен, Демократик партия аъзоси Эндрю Ким Ўзбекистон илгари сураётган минтақавий сиёсатни қўллаб-қувватлар экан, бундай сиёсат Марказий Осиёда ишонч ва ўзаро тушуниш муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганини қайд этди. Конгрессмен Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро анжумани якунларига юқори баҳо берди. Ушбу анжуман давлатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш имконини беришини ва давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда транспорт алоқаларини кенгайтириш орқали Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Эндрю Ким АҚШ Конгрессига 2019 йил январь ойида сайланган. Этник корейслардан Конгрессга сайланган биринчи вакил, Демократик партия аъзоси. У Қуролли кучлар, ташқи ишлар ва кичик бизнес қўмиталари фаолиятида иштирок этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates