Шундан 26 220,5 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари, 221,5 минг гектари аҳоли пунктлари ерлари ҳисобланади. Шунингдек, 798,8 минг гектари саноат, транспорт, алоқа ва мудофаа ерлари 4 258,8 минг гектари табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлари, 32,3 минг гектари тарихий-маданий аҳамиятга эга ерларидир.
Ўрмон фонди ерлари 10 967,8 минг гектар, сув фонди ерлари – 1 041,4 минг гектар, заҳира ерлари – 1 351,0 минг гектарни ташкил этади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд 44,9 миллион гектар ер майдонининг 95 фоизи, яъни 42,5 миллион гектари “UZKAD” ахборот тизимида электрон харитага туширилди.
Шу асосда 42,1 миллион гектар ер учун 1,9 миллионта ердан фойдаланувчи кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ер тоифалари бўйича рақамлаштириш ҳолати:
Қишлоқ хўжалиги ерлари:
- 23,5 миллион гектар (1 587,2 мингта) хариталаштирилган
- 23,2 миллион гектар (1 285,6 мингта) рўйхатдан ўтказилган
Сув фонди ерлари:
- 1,1 миллион гектар (33 422 та) хариталаштирилган
- 1 миллион гектар (29 204 та) рўйхатдан ўтказилган
Ўрмон фонди ерлари:
- 11,1 миллион гектар (3 746 та) хариталаштирилган
- 11 миллион гектар (3 404 та) рўйхатдан ўтказилган
Табиатни муҳофаза қилиш ерлари:
- 4,2 миллион гектар (10 569 та) хариталаштирилган
- 4,2 миллион гектар (7 314 та) рўйхатдан ўтказилган
Заҳира ерлари:
- 2,3 миллион гектар (54 402 та) хариталаштирилган
- 2,3 миллион гектар (39 762 та) рўйхатдан ўтказилган
Шунингдек, ҳуқуқий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 0,2 миллион гектар ер майдонида фаолият юритаётган 366,5 мингта субъект “фойдаланувчи” сифатида ҳисобга олинди.
Бундан ташқари 181,7 мингта илгари ҳисобга олинмаган объект ва 2,3 мингта қўшимча қурилма аниқланди. Шу асосда 155,8 миллиард сўм миқдорида қўшимча солиқ суммаси бюджетга ҳисобланди.








