Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 135,9 миллион АҚШ долларига ёки 13,6 фоизга ўсган.
ТСА таркибида экспорт ҳажми 795,1 млн АҚШ долларига, импорт ҳажми эса 336,2 миллион АҚШ долларига етган.
Экспорт таркиби (2024 йил, АҚШ долларида):
- Кимёвий воситалар – 773,3 млн
- Хизматлар – 7,9 млн
- Турли хил тайёр буюмлар – 4,2 млн
Импорт таркиби (2024 йил, АҚШ долларида)
- Кимёвий воситалар – 161,8 млн
- Машиналар ва транспорт ускуналари – 89,4 млн
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 46,6 млн