Таомномани ўзбек тилида ёзмаган умумий овқатланиш масканига чора қўлланди

    Қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Навоийда таомномани ўзбек тилида ёзмаган ошхонага чора қўлланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

    Фуқаро Э.Н. Навоий шаҳрида жойлашган “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканида истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари мавжудлиги юзасидан Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.

    Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш давомида истеъмолчилар учун жамиятнинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, иш режими тўғрисидаги маълумотлар ва маҳсулотларда нархномалар қўйилмагани аниқланган.

    Шунингдек умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига давлат тилида тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

    Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари” талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилган.

    Қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Шунингдек, жамият масъулига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates