Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Wildberries Ўзбекистонда “WБ INT EXPORT” МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.
"Солиқ қўмитаси барча солиқ тўловчиларга ягона ва объектив ёндашувни қўллаб-қувватлаб, солиқ мажбуриятларини бажариш учун тенг шароитларни яратишга амал қилади.
Фаолиятни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга ошириш солиқ органлари билан ўзаро очиқ муносабатларни таъминлайди ҳамда эътирозлар билдириш учун асосларни истисно қилади", дейилади хабарда.