баннер
22 апр 2025
21:03

    Бир қатор Малайзия компаниялари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқчи

    Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг «MK Tron Group» компаниялар гуруҳи асосчиси ва ижрочи раиси Мутхукумар Аярпадде билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда компания Ўзбекистонда тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, меҳмонхона бошқаруви, халқаро таълим, кичик ва ўрта бизнес учун фонд биржаси соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Мутхукумар Аярпадде маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

    Тошкент шаҳрида реабилитация марказини ташкил этиш ва халқаро стандартлар бўйича бошқарувни йўлга қўйиш, республика ҳудудларида буйрак касалликларини даволашга ихтисослашган диализ марказини ҳамда кўп функцияли клиникаларни ташкил этиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро соғломлаштириш ва эстетик тиббиёт институтининг илдиз ҳужайраларини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Тошкент шаҳрида махсус лаборатория ташкил этиш каби лойиҳалар шулар жумласидандир.

    «Kapital DX» компанияси Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш имконини берувчи махсус онлайн платформани яратиш ва бошқариш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.

    «Indah Atelier» компанияси эса Малайзиянинг батик санъатини Ўзбекистоннинг машҳур икат ва сўзана кашталари билан уйғунлаштирган ҳолда қўшма модалар коллекциясини биргаликда ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «MK Tron Group» компанияси 1992 йилда тадбиркор Мутхукумар Аярпадде томонидан асос солинган. Компания автомобиль эҳтиёт қисмлари, саноат ва маиший газ баллонлари, алюминий қотишмаларидан қуймаларни ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, IT технологиялар соҳаларида Малайзия, Ҳиндистон, Мексика ва Жанубий Корея ва Буюк Британия давлатларида фаолият юритади.

    «Kapital DX» ва «Indah Atelier» компаниялари «MK Tron Group» гуруҳи таркибига киради.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech